Фуқаро мактабгача таълим муассасасига тўланадиган ҳар ойлик тўловдан озод қилинди

Нукус шаҳри, «Алатаў» кўчаси 30 уйда яшовчи фуқаро С.Абдисаттарованинг «маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилалар қаторига киритиб, фарзанди учун  мактабгача таълим муассасасига тўланадиган ҳар ойлик тўловдан озод қилишда ёрдам сўраб» ёзган мурожаати Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганилди.

Натижада Нукус шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро С.Абдисаттарова маҳалла фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилалар қаторига киритилиб, фарзанди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Молия вазирлигининг 2016 йил 23 августдаги
2821-сонли қарорига асосан мактабгача таълим муассасаси учун тўланадиган ҳар ойлик тўловдан
озод қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 165-сонли Низомига асосан бир марта бериладиган моддий ёрдам пули ҳам маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тўлаб бериладиган бўлиб мурожаат талаби тўлиқ қаноатлантирилди.

З.Базарбаева Нукус шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Бўлимлар