Талабаликка тавсия этилган абитуриент биринчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими?

Шунингдек, ҳозир супер-контракт бўйича яна бир кичик тушунмовчилик бўлмоқда. Яъни айтайлик биринчи йўналишдан йиқилиб, лекин иккинчи йўналишга кирган абитуриентлар ўзлари кирган йўналишда ўқишни рад қилса, биринчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими?

Бу ҳақида илгари ҳам каналим орқали ўз муносабатимни билдирганман, яъни менинг шахсий фикримча, ўқий олиши керак. Сабаби улар биринчи йўналишга етарли балл тўплай олмаган. Супер-контракт қоидаси эса айнан шундай - абитуриент ўзи йиқилган йўналишга қўшимчада ўқиши мумкин. Мантиқан олиб қараганда ҳам, биринчи ёки иккинчи йўналишдан йиқилган бўлса, ўзи йиқилган йўналишда супер-контрактда ўқишига тўсқинлик қилмаслик керак.

Амалдаги ҳужжатларда ушбу масалага конкрет ечим берилмаган. Шу сабабли мутасаддилар мазкур масалага тез орада расмий тушунтириш беришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу расмий тушунтириш қанча тез бўлса шунча яхши. Кейин кеч бўлади.


???? @xushnudbek ????

Бўлимлар