“Хўжели ҳақыйқаты”: Келин кўйлак-миллий кийимми, ёки байрам либосими?

“Хўжели ҳақықаты” газетасида туман мактаб директори ўринбосари Қ.Рейпназров муаллифлигида “Келин кўйлак-миллий кийимми, ёки байрам либосими?” номли мақола чоп этилган.


Мақолада муаллиф Келин кўйлакларни ижарага берувчилардан кўйлак олаётганлар бундан ўринли фойдалнмоқдами деган саволни ўртага ташлаб, унга жавоб излаган.


Қуйида мақоладан қисқача парчалар келтириб ўтамиз.
“Байрамларда ўз билими, қобилияти, чаққонлиги билан оломоннинг кўнглини топадиган томошалар кўрсатиш, кўпчиликнинг ёдида унутилмас таасурот қолдириш халқимиз орасида олдиндан келаётган одат. Бу ҳозир ҳам давом этмоқда. Ўқувчи-ёшлар турли оёқ ўйинлар, қўшиқлар айтиб, ажойиб томошалар кўрсатишга қодир эканлигини амалда кўрсатиб келишмоқда. Албатта, ҳамма ҳам қобилиятли бўлавермаслиги табиий. Бизнинг назаримизда ҳунарли, иқтидорлилардан орқада қолиб бораётганлар устидаги кийими билан кўзга ташланишни хоҳласа керак. Бироқ буни бошқалардан ажралиб туриш деб ҳисоблаш мумкинми?
Келин кўйлаги аёл-қизларимизнинг ҳаётида бир мартагина кийилади. Қиз бола учун уни кийиш орзу-ният бўлиб келган. Бундан буён уни хоҳлаган қиз кияверса, маданиятимиз қаёққа қараб кетмоқда?
Шундай вазиятлар ҳам бўлганки, дўстлари хазиллашиб, ўқувчи кийимидаги дўстининг расмидан фойдаланиб, келин кўйлак кийган нотаниш қизнинг юзи билан алмаштириб монтажлаган пайтида, ўз жонига қасд қилган пайтлар ҳам кузатилган. Қиз бола бўла туриб, келинлик либосида ўз расмини кўриб, бундай кутилмаган хазилни кўтара олмаган, қаттиқ ор-номус қилган бўлса керак. Охири кимдир “Сени келинлик либосида кўрган эдик, ажрашдингми” – деса, унга ҳақиқатни тушинтириш осон бўлармикан? 
Шу ўринда айтиш жоизки, фақатгина миллий кийимларни ижарага қўйишни йўлга қўйиш керак. Афсуски, миллий либосларни ижарага берадиган жойлар деярли топилмайди. 
Ўқувчи-ёшларнинг турмушидаги бундай вазиятлар, бизнинг фикримизча, ўйланишга арзийдиган масала. Агар ўз вақтида тарбияси билан шугъулланмасак, кўзланган натижага эришиб бўлмайди.
Хулоса қилиб айтганда, ҳеч бир ота-она фарзандим ёмон бўлсин деб ўйламайди. Бироқ эътиборсизлик яхшиликка олиб келмайди. Вақтида назорат қилиш, керак бўлса, хато-камчиликларини тузатиш ота-онанинг фазилати эканини унутмаслигимиз лозим”.

Мақоланинг тўлиқ матнини “Хўжели ҳаққйқатқ” газетасининг 2016-йил 10-апрел сонида оқъишингиз мумкин. 



Бўлимлар