Тахиатош тумани пахта етиштириш шартномасини бажарди

Тахиатошлик фидойи ва меҳнаткаш пахтакорларнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида мазкур туман давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини биринчи бўлиб ортиғи билан, яъни 100,6 фоизга бажариб, меҳнат зафарига эришди.

Албатта ҳар қандай натижага ўз-ўзидан эришиб бўлмайди. Бу эзгу ишга туманда биринчилардан бўлиб шартномавий режаларини бажарган “Мадат батыр” (120 фоиз), “Азамат” (134 фоиз), “Адилбек” (103 фоиз) ва бошқа фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта бўлди.  

Пахта йиғим-терим мавсумини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида республикамизда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, илғор теримчиларга автомашина, музлатгич, телевизор, газ плитаси ва бошқа совғаларнинг берилиши терим суъратини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Бу бунёд этилган хирмон нафақат фермер хўжаликлари даромадининг ошиши балки туман аҳолиси ҳаётининг фаровонлиги ва турмуш даражасининг янада яхшиланиши учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.

Бўлимлар