"Nukus city"да нечта янги уй қурилади?

Куни кеча , 12-октабр куни Нукус шаҳар ҳокимиятда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Унда Нукус шаҳри ҳокими П. Тўрешов "Nukus city" лойиҳаси доирасида Нукусдаги "Дўстлик" (Қизкеткен) канали бўйида 1345 та янги уй қурилишини маълум қилди. 

Янги  қуриладиган турар жойлар орасида 16 қаватли уйлар ҳам бўлади. Қурилиш ишлари қачон бошланиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Аммо лойиҳа президент томонидан тасдиқланган.

Маълумот учун, ҳозирда канал бўйида анчагина бир ва икки қаватли намунали уйлар қуриб қўйилган.  Хонадон эгаларининг баъзиларига уйлари бузилиши ҳақида аллақачон хат ҳам борган.

Ҳозирча "Nukus city" тушадиган ҳудуддаги бузилиши кўзда тутилган уйларнинг компенсация (товон) пуллари масаласи очиқ қолмоқда.

Манба: "Saidahmadov blogi"

Бўлимлар