Қорақалпоғистон ўсмирлари футбол бўйича халқаро турнирда учинчи ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 13-18 октабрь кунлари Озарбайжон Республикасида Республика таркибидаги Нахчиван автоном Республикасининг 95 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Нахчиван – 95” футбол бўйича халқаро турнири ташкил этилди.


 Аҳамиятлиси, мазкур турнирда Қорақалпоғистон Республикаси болалар ва ёш ўсмирлар футбол академиясидан 25 та спортчидан иборат гуруҳ иштирок этди ва жамоа бир нечта нуфузли давлатлар орасида фахрли учинчи ўринни эгаллади. 
Турнир иштирокчилари Нукус темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3610-сонли қарори асосида  Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар қаторида ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси болалар ва ёш ўсмирлар футбол академиясида айни пайтда 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган жами 154 нафар болалар ва ўсмирлар мазкур спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланмоқда.


–   Қорақалпоғистон Республикаси болалар ва ёш ўсмирлар футбол академияси ўтган қисқа вақт ичида сезиларли муваффақиятларга эришмоқда, – деди академия директори ўринбосари Т.Турдиев. –Албатда, бунда муассасада яратилган имкониятлар катта аҳамият касб этмоқда. Таъкидлаш жоизки, биргина жорий йилнинг ўзида академиямизнинг 6 нафар иқтидорли ўсмир спортчилари “Арал” футбол жамоасига қабул қилинди ва апрель ойида бўлиб ўтган футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида мазкур терма жамоа нуфузли ўчинчи ўринни эгаллади. 


Т.Турдиевнинг маълум қилишича, айни пайтда Қорақалпоғистон футбол академияси Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар болалар ва ёш ўсмирлар футбол академиялари жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган  чемпионатда ҳам фаол иштирок этмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

Бўлимлар