Қорақалпоғистонга ноқонуний йўллар билан виски маҳсулотларини олиб киришмоқчи бўлишди

Божхоначилар сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган фуқаро Ж.В.нинг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида айтмасдан ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан поезд вагонининг тепа қисми(плафон)га, шунингдек, вагон печкасининг пастки қисмида ёғочлар остига хуфёна тарзда яширган ҳолда, умумий қиймати 33 миллион сўмлик 66 литр вискиларни тижорат мақсадида олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

Бўлимлар