O’zLiDePнинг сайловолди тарғибот тадбирлари туманларда ҳам ташкил қилинди

Айни кунларда жорий йилнинг 22 декабрь куни парламент қуйи бўғини ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга ҳам саноқли кунлар қолди.  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бугун Ўзбекистон бўйлаб ўзининг сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини бошлаб юборган. Бу борада O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан энг чекка туманлар Қўнғирот, Қонликўл, Муйноқ, Хўжайли, Чимбой, Шўманой, Тахтакўпир, Беруний, Амударё, Элликқалъа ва Нукус туманларида партиянинг сайловолди тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Мақсад эса партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг оммага тарғибот қилиш,  партиянинг янгиланган сайловолди дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларни аҳоли онгига сингдириш, халқ орасига янги ғоя  янги ташаббуслар билан кириб боришдан иборат.

Эътибор берсангиз ўтган сайловлардан бу йилги сайловлар ўзининг янги форматдаги сайловолди тарғибот тадбирлари акция шоу концерт дастурлари билан фарқланмоқда деди – тадбир иштирокчиси O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши аппарат раҳбари Д.Шарапова.   

Уйламизки  бу мазмундаги тарғибот тадбирлари орқали энг чекка туманларда истиқомат қилувчи аҳолининг кенг қатламига партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тушунтиришга, уларнинг онгига партиянинг етакчи партия сифатида бугунги кунда олиб бораётган ишларини фақат сонда эмас сифат жиҳатидан  амалда қилинган ишлар билан халқнинг ичига чуқурроқ  кириб  боришда муҳим аҳамият касб этади.

 Ўзим ҳам анчадан буён шу партия фаолиман деди – Элликқалъачи  якка тадбиркор Манзура  Джуматова.

Айниқса партия қошидаги “Аёллар қаноти” туман бўлимининг фаол аъзосиман. Партия томонидан айнан хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини янада ошириш, уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, электоратимиз бўлган тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларнинг манффатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.

Масалан буни ўз мисолимда ҳам келтиришим мумкин. Ўз тадбиркорлик фаолиятимни бошлашда ҳуқуқий жиҳатдан маслаҳат ва тавсияларини муаммоларимни ҳал этишда амалий ёрдамларини кўрсатди. O’zLiDeP партияси ҳар бир соҳада ҳар бир жабҳада фаол ва ташаббускор!     

Бу йилги сайловлар янгиланган Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Янги сайлов кодекси сиёсий партиялар олдига улкан вазифалар белгилаб бериш билан бирга халқ дарди билан яшайдиган юртимизда олиб борилаётган ислохатларни чуқур  тушинадиган фидоий инсонларни депутатликга номзодларини кўрсатиш маъсулиятни ҳам юклайди. 

Бизнинг олдимизда турган энг бош вазифа бу йилги сайловларда фаол қатнашиб депутатлик ўринларни кўпроқ эгаллашдир. Биз бу улкан мақсадларимизга мард ва фидоий халқимиз сизлар билан бирга эришамиз. “БИЗ-БИРГАЛИКДА БИР КУЧМИЗ!”  “САЙЛОВЛАРДА  БИЗ  БИЛАН  БИРГА  БУЛИНГ!”

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Бўлимлар