11 ноябрь куни нодир астрономик ҳодиса юз беради. Қорақалпоғистон аҳолиси ҳолатни қисман кузата олади

11 ноябрь куни нодир астрономик воқеа – Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши кузатилади. Бу ҳодиса Меркурий транзити деб ҳам аталади.

Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматининг хабар беришича, транзит Тошкент вақти билан 17:36 да бошланиб 23:04 гача давом этади ва Меркурий сайёраси Қуёш ва Ер ўртасида бўлади.

«Ўзбекистонда бу вақтда Қуёш ботаётганини ҳисобга олсак, ушбу транзитни фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қисман кузатиш имкони борб холос»,— дейилади хабарда.

Шимолий Америка материги ҳудудида Қуёш чиқиши пайтида, Жанубий-Ғарбий Осиё мамлакатлари, Африка  ва Европа қитъалари ҳудудларида эса Қуёш ботаётган пайтда уни кузатиш имкони мавжуд. Жанубий Америка ҳудудида жойлашган давлатларда транзитни тўлиқ, яъни деярли 6 соат кузатиш мумкин.

Манба: "Daryo.uz"

Бўлимлар