Нукусда Ветеринария техникуми ташкил этилади

 

Нукусда Ветеринария техникуми ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали қошида Ветеринария техникуми ташкил этилади.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали  бакалавриатининг 2020/21-2022/23 ўқув йилларига кундузги таълим шакли учун давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига таклифларни шакллантиришда Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида камида беш йил ишлаб бериш шарти билан тегишли таълим йўналишлари юзасидан ушбу туманлар бўйича давлат гранти асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичлари назарда тутилади.

 

Манба: "Edu.uz"

Бўлимлар