Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш тартиби ҳақида 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига асос Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги 370-сон Қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган «Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг»га ариза берувчилар АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. 


Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича, шунингдек, қуйида санаб ўтилган ҳужжатлардан бирининг реквизитларини кўрсатган ҳолда давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради: 


Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ер участкасининг жойлашув режаси ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномаси илова қилинган объектни лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори; 


Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори; 


тегишли равишда Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг ёки шаҳар (туман) қурилиш (бўлими)нинг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномаси. 


Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. 
ЯИДХП ариза берувчини давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИси мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади. 


Давлат хизматлари марказлари ариза берувчи ЭРИсини жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбур. 
Давлат хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. 


Давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. 
Ариза берувчида ЭРИси мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. 
Бошқа асосларга кўра давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш қатъиян тақиқланади. 


Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. 
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. 


Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни бир соат мобайнида ваколатли органга юборади. 


ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади. 


Ваколатли орган сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда ваколатли орган томонидан тасдиқланган АРТни ишлаб чиқиш бўйича шартномани (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) АРТни ишлаб чиқишнинг қийматини кўрсатган ҳолда юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.  


Давлат хизматлари маркази шартнома келиб тушгандан бошлаб бир соат мобайнида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади. 


Ариза берувчи шартнома келиб тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида АРТни ишлаб чиқишнинг қийматини шартномада қайд этилган миқдорда тўлайди. 
АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.


АРТни ишлаб чиқиш қиймати миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Давлат хизматлари маркази ариза берувчи томонидан тасдиқланган шартномани ваколатли органга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) юборади ёки ариза берувчи томонидан (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда ваколатли органга юборади. 


Ариза берувчи томонидан шартномани тасдиқлаш рад этилганда ёки шартнома юборилмаганида ёки АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови белгиланган муддатда амалга оширилмаганда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизмати олиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли. 


Шартномани юборишни рад этиш учун сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққоний эмаслиги, шу жумладан ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган тегишли қарорлар ва рухсатномалар ўз кучини йўқотганлиги ёки бекор қилинганлиги асос бўлади. 
Шартномани юборишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади. 


Ваколатли орган АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови келиб тушгандан сўнг жойига борган ҳолда, янги қурилиш учун ажратилган ер участкасини ва қўшимча қурилиш амалга оширилаётган ер участкасини, шунингдек реконструкция қилиниши зарур бўлган объектни ўрганиб чиқади. 


Объектни ўрганиб чиқиш объект ёки унинг қисмлари ва унга бириктирилган ер участкасини, шунингдек, унга туташ ҳудудлар ҳамда бино ва иншоотларни визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади. 


Ўрганиш давомида ариза берувчининг сўровномасида, ер участкаси жойлашуви режасида ёки унинг чегараларини натурага чиқариш далолатномасида, ер участкаси (объект)нинг амалдаги жойлашувини ҳисобга олувчи муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларида баён этилган маълумотларни таққослаган ҳолда объект текширувдан ўтказилиб, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг уланиш нуқталаригача ўтказиладиган трассалари белгиланади. 


АРТ (II қисм)нинг ишлаб чиқиш зарурати бўлганда, ваколатли орган электрон ўзаро боғланиш ёрдамида муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларини олиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларга тегишли сўровни юборади. 
Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида ЯИДХП орқали ваколатли органга муҳандислик-коммуникация тармоғига уланишнинг техник шартларини электрон шаклда юборадилар. 


Ваколатли орган томонидан АРТни ишлаб чиқиш қийматининг тўлови келиб тушгандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда АРТ ишлаб чиқилади. 


АРТ электрон шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.  
АРТ расмийлаштирилган куни ваколатли орган Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ариза берувчига АРТни электрон шаклда юборади. 


Давлат хизматлари маркази АРТ тушганидан сўнг, уни бир соат мобайнида ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда унга АРТни электрон шаклда тақдим қилади. 


Давлат хизматлари маркази техник имконият мавжуд бўлганда, ариза берувчининг сўровига кўра унга АРТни қоғоз шаклида ўзининг муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин. 
 
 
Хўжайли тумани Давлат хизматлари  
маркази бўлим бошлиғи А.Тажимуратов

Бўлимлар