Хўжайлида давлат солиқ инспекцияси бош солиқчиси ўз уйида ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланганлиги ҳақида расмий маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси бош солиқчиси Ажинияз Халмуратовнинг ўз уйида ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълумотлар келтирилган. Мазкур мақолага муносабат тарзида қўйидагиларни маълум қилиб билдирамиз:

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни “Kun.uz” сайтида туман МИБ томонидан туман бўйича табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган фуқароларни аниқлаш мақсадида текширув ўтказилганлиги, ўтказилган текширув натижасида уйларнинг бирида табиий газни ноқонуний равишда, яъни шланг орқали уйга газ ўтказилганлиги, мазкур уйнинг эгаси Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи эканлиги кўрсатилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 2 декабрь санасида “daryo.uz” сайти орқали “Қорақалпоғистонда солиқ қўмитаси раҳбари уйига ноқонуний равишда газ ўтказиб олгани аниқланди” сарлавҳали мақола чоп этилган.

Мақолада келтирилган “Қорақалпоғистонда солиқ қўмитаси раҳбари”, “Хўжайли тумани солиқ қўмитаси раҳбари”  жумлалари хато ёзилган, чунки Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлат солиқ инспекцияси ҳисобланади.

 Шу ўринда савол тўғилади ҳар бир сайтда эълон қилинаётган ахборотларнинг тўғри ёки нотўғри берилаётганлигига эътибор қаратиш, ташкилот номини келтиришдан олдин эса аниқлик киритиш зарур эмасмикин?!

Ўрганиш давомида, Хўжайли тумани ДСИ раҳбари бу уйда рўйхатда турганлиги, аслида уй яқин қариндошига тегишли бўлганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича шу вақтда яқин қариндоши  номига  далолатнома расмийлаштирилган. Натижада, табиий газни ноқонуний фойдаланиш оқибатида газ таъминоти корхонаси манфаатларига 427 833 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган. Газ таъминотига етказилган 427 833 сўм зарарни ва қайта уланиш учун яқин қариндоши томонидан 446 000 сўм тўлиқ тўлаб берилган. Шунингдек, юқоридаги ҳатти‑ҳаракатлари билан ЎзР МЖтКнинг 101‑моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деп топилиб, кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарима жазоси қўлланилганлиги маълум бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

Бўлимлар