Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Сағынбай ОРАЗЫМБЕТОВ ёзган мақолага муносабат билдирди

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами фаолият кўрсатиб келаётган автотранспорт ҳамда автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш корхоналаридан  давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида 105 та транспорт корхоналарида қуйидаги ҳолатлар бўйича хронометраж кўздан кечириш тадбирлари ўтказилди:

*назорат касса машиналарига савдо пулини кирим қилмаслик;

*ҳисоботда қилинган ишларни, хизматларни кам кўрсатиш;

*бир-бирига ўхшаш тадбиркорлик субъектларининг тушумларида кескин тафовутлар юзага келиши;

*нақд пул ва терминал орқали савдо ўртасидаги фарқ юқори бўлиши; *хронометраж  кўздан кечириш давомида аниқланган тушумларга нисбатан кейинчалик 50 фоиздан юқори камайиб кетиш;

*электрон ҳисоб-фактуралар орқали кирим қилинган товар ҳажмига нисбатан ўртача ойлик тушумлар фарқ қилиниши.

Хусусан, ўтказилган мазкур хронометраж кўздан кечириш тадбирлари давомида ушбу транспорт корхоналарида тушумлар миқдори ўтган даврдаги тушумларга нисбатан 615 миллион 900 минг сўмга ўсим бўлишига эришилди.

Шунингдек, ушбу хронометраж кўздан кечириш давомида 60 нафар норасмий ишлаб келаётган фуқароларнинг иш фаолияти расмийлаштирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, республикамиз бўйича бугунги кунда аҳолига “Автобус” маркали йўналишли автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатиб келаётган корхоналар томонидан топширилган солиқ ҳисоботлари ички ва ташқи маълумотлар асосида ўтказилган камерал назорат натижасида жорий йилнинг 11 ойи давомида жами 383,4 миллион сўм қўшимча солиқлар ҳисобланиб, бюджетга ундирилиши таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

Бўлимлар