Тўрткўлда марихуана савдосига чек қўйилди

Божхона органи ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ИИВ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.У. “Ж” исмли шахсга дафтар варағига ўралган  оғирлиги 8,42 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Экспертиза ҳулосасига кўра, фуқаро М.Унинг ёнидан олинган қуритилган холдаги ушбу ўсимлик майдалари таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабиноид” мавжуд бўлган, “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси

Божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

Бўлимлар