Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!!! 11-13 декабрь кунлари Нукус шаҳрида “Давлат объектлари ярмаркаси” бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 11, 12 ва 13 декабрь кунлари Илк бор Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда Чимбой ва Беруний туманларида “Давлат объектлари ярмаркаси” бўлиб ўтади.

Ярмаркада барча тадбиркорлар ва ишбилармон фуқаролар иштирок этишлари ва ўз бизнес лойиҳаларини амалга ошириши учун зарур бўлган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини харид қилишлари, шунингдек давлат объектларини ижарага олишлари мумкин.

Ярмаркалар жорий йилнинг 11 декабрь куни 10:00 да Чимбой тумани ҳокимлиги биносида, 12 декабрь куни соат 10:00 да Беруний тумани Ёшлар маркази биносида ва 13 декабрь куни Нукус шаҳри Ёшлар маркази биносида очилади.

Ярмаркада соҳа мутахасислари ва “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси мутахасислари иштирок этади.

Ярмарка юзасидан саволларингиз бўлса Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активлари бошқармасига мурожаат қилинг.

“Ўз бизнесингизни давлат объектларидан фойдаланишдан бошланг”

Маълумот учун телефон: (61) 222-02-87
(61)-222-30-03

Факс: (61) 222-11-68

Электрон манзил: qqr@davativ.uz konkurentsiya@exat.uz

Ижтимоий тармоқлардаги манзилимиз: t.me/davaktivkr ва www.davaktiv.uz

Манзили: Нукус шахри, А.Тимур кўчаси 112-а уй

Бўлимлар