Президент мактабида янги йил байрами бўлиб ўтди

Шу йилнинг 20-декабр кунида Нукус шаҳридаги Президент мактабида янги йил байрами бўлиб ўтди. Янги йил ўқувчиларнинг янги мактабда ўзгача кайфият билан кутиб олишига сабаб бўлди. Чунки бу йил уларга шунчалик қувонч тақдим этган мактабдан келаси йилда ҳам умидлари катта.

Янги арча ёнида тиланган тилаклар ва консерт дастури, янги устозларининг қутлашлари уларга янада куч-ғайрат бағишлаганлиги аниқ. Кеча учун улар кўпдан буён тайёрланишган. Шу йил учун охирги онлар... Мактаб эса келаси йилда кўришгунча деётгандек гўё.

Ўқувчилар 1 ҳафта мобайнида озми кўп ўрганган мактабига 2020 йилда кўришгунча деганича ота-оналари бағрига ошиқдилар.

Сапура Темирханова

Бўлимлар