Суд бошқарувчи лавозимига номзодларни таклиф қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 12 сентябр кунги « Суд бошкарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари  тўғрисида»ги  765-сонли Қарорига асосан суд бошқарувчилари лавозимига номзодларни танлаш мақсадида эълон қилади.

Суд бошқарувчиси қуйидаги асосий малака талабларига мос келиши зарур:

Олий маълумотли бўлиши; (ҳуқуқшунос, иқтисодчи, молиячи,муҳандис);

Камида икки йил меҳнат стажига эга бўлиши;

Судланмаган бўлиши;

Агентликда аттестациядан ўтиши.

Талабгор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида 100 соатлик қисқа курста малакасини оширади.

Ўқиш якунланганидан кейин  талабгор аттестат олиш учун Аттестация комиссияси томонидан белгиланган муддатларда тест имтиҳони топширади.

Талабгорга тест имтиҳони натижаси буйича тўплаган балларига асосан куйдаги тоифадаги суд бошқарувчиси аттестати 5 йилга берилади. тўртинчи тоифадаги аттестат учун — тўғри жавобларнинг камида 50 фоизи, учинчи тоифадаги аттестат учун — 60 фоиз, иккинчи тоифадаги аттестат учун - 70 фоиз, биринчи тоифадаги аттестат учун — 75 фоиз.

Суд бошқарувчиси сифатидаги фаолият Агентлик томонидан қуйидаги тўрт тоифага мувофиқ берилган аттестат асосида амалга оширилади:

Юридик шахслар банкротлигининг соддалаштирилган тартиботларини амалга ошириш учун — тўртинчи тоифадаги аттестат;

Кузатув, тугатиш ишлари тартиботи ва соддалаштирилган тартиботларни амалга ошириш учун — учинчи тоифадаги аттестат;

Кузатув, суд санацияси, тугатиш ишлари тартиботи ва соддалаштирилган тартиботларни амалга ошириш учун — иккинчи тоифадаги аттестат;

Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув, тугатиш ишлари тартиботи ва банкротлигининг соддалаштирилган тартиботларини амалга ошириш учун — биринчи тоифадаги аттестат.

Маълумот учун:

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

тел.222-02-87, 97-355-17-35

Бўлимлар