Депутат Қутлимурат Панаев “Теле орай” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига 3,5 км ўтиш йўлини очиб беришга киришиб кетди

Парламент қуйи бўғини ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлардан сўнг аҳолининг истак ва муаммоларини жойларда ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида O’zLiDePдан сайланган депутатларимиз  аллақачон ишга киришиб кетди.

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Қутлимурат  Панаев ҳам депутат бўлиб сайланганига кўп вақт ўтмай,  Нукус шаҳридаги 58  “Теле орай” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мушкулини осон қилиш мақсадида 3,5 км ўтиш йўлини очиб беришга остойдил киришиб кетди. 

Ҳозирги кунда ушбу масканда 10 минг 821 та аҳоли ва 1 минг 735 та оила истиқомат қилади дейди – 58 “Теле орай” маҳалла фуқаролар йиғини  раиси Ж. Атамуратов. 

Маҳалламизга 82 та кўча бириктирилган. Ушбу маҳаллага кўчиб келганимга кўп бўлмади деди – маҳалла турғуни кекса нуроний Тоқтарбай Жалғасбаев.  

Атрофга эътибор берсанг дарёнинг буйи кенг ерлар ҳамма бир-бири билан иноқ яшаяпти. Фарзандларимиз учун янгидан мактаб ва бола-боқча қуриб берилди.

2019 йилнинг 22 декабрь куни   парламентга ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда O’zLiDeP партиясидан депутатликка номзоди қуйилган Қ.Панаев маҳалла аҳли билан  учрашганда халқнинг дарди билан яшашга қуруқ ваъдалар билан эмас, ижобий ишлари билан ёрдам беришини таъкидлаган эди.

Ҳозирги кунда 3,5 кмлик йўлни текислаш ишлари олиб борилмоқда ва ундан кейин қум-шағаллар тўкилади. Депутатга қилган мурожатимиз эътиборсиз қолмади.   Депутат ваъдасида турди.

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати   

Бўлимлар