Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари кексалик гаштини сураётган фаҳрийлар ҳолидан хабар олди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари тергов тизимида узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фаҳрийларнинг яшаш уйларига ташриф буюриб, уларни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятининг самимий тилакларини етказиб, эсдалик совғаларини топширди.

Ўз навбатида, фахрийларимиз ходимларга ўзларининг яхши тилакларини билдириб, кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром учун Ички ишлар вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдириб, машаққатли шу билан бирга шарафли касбларида улкан муваффақиятларни тилаб қолдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси

Бўлимлар