Поездда яширин турда тилла олиб ўтган фуқаро оқланди

2012 йил 04 ноябрь куни соат 03:00 ларда Т.Г.М 334-сонли «Саратов-Ургенч-Ташкент» йўловчи поездининг 1-сонли вагонида жами баҳоси 23 млн 890 минг сўмлик умумий оғирлиги 284,86 грамм 32 номдаги 52 дона тилладан ясалган заргарлик буюмларини Т-6 божхона декларациясида кўрсатмасдан, божхона назоратидан яшириб Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб ўтган. Шундай қилиб, Г.М.Т умумий баҳоси 23 млн 890 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги тилладан ясалган заргарлик буюмларини Т-6 божхона декларациясида кўрсатмасдан, божхона назоратидан яшириб Россия Федарциясидан Ўзбекистон Республикасига олиб ўтган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланган.
Г.М.Т ЖИБ Нукус шаҳар судининг 2019 йил 20-декабр кунги ажримига кўра харакатларда жиноят аломати йўқ деп топилиб оқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳри суди судьяси И.Калниязов

Бўлимлар