Ижтимоий тармоқларда коронавирус Нукусга кириб келди дея тарқалган видеога расмий маълумот (Хавотирга ўрин йўқ)

Ижтимоий тармоқларда коронавирус Нукусга кириб келди дея тарқалган видеога Қорақалпоғистон Республикаси ФВБнинг Расмий маьлумоти. Ҳурматли юртдошлар хавотирланишга ўрин йўқ коронавирус Нукусга кириб келмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси тамонидан 2020 йил 1- февраль куни имзоланган буйруғига асосан. 2020 йил 7-февральда "Нукус халкаро аэропорти" МЧЖ худудида "Республикамизга четдан каронавирус касаллигининг кириб келишининг олдини олиш бўйича Фавкулодда вазиятлар давлат тузилмаларинг қуйи тизимлари хизматларининг ҳамкорликдаги харакати" мавзусида махсус тактик ўқув-машқи ўтказилди. 
Ўқув-машқига қуйидаги ҳамкорликдаги хизматлар қатнашди.
1) Жамоат тартибини сақлаш.
2) Йўл ҳаракати хавфсизлиги.
3) Тиббиёт хизмати.
4) Нукус Шаҳар ФВДТ.
5) Божхона хизмати.
6) Алоқа хизмати.
7) Ҳайвонларни химоя қилиш, ветеринария хизмати.
8) Санитария жихатидан ишлов бериш ва зарарсизлантириш хизмати.

Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ ОАВ ва ЖТбХК гурухи бошлиғи катта лейтенант Айбек Абдирахманов

Бўлимлар