Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мухтар Ибрагимов ўз сайловчилари билан учрашди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари  ўзлари сайланган ҳудудларда  аҳоли билан  юзма-юз мулоқот қилмоқда. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси  Мухтар Ибрагимов ҳам Хўжайли туман ҳокимияти мажлислар залида ўз сайловчилари билан учрашди. 

Учрашувда Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда сўнги йиллари амалга оширилган ислоҳотлар бўйича сайловчиларга маълумотлар бериб ўтди. Учрашувда халқ вакили  аҳолини қийнаётган муаммо ва таклифларини тинглади.    

Жумладан,  Хўжайли  тумани  «Бунёдкор»  маҳалла фуқаролар йиғини раиси  Хожамурат Жанназаров   маҳалла худудида аҳолининг зич жойлашганлиги сабабли 18-сонли умум таълим мактабига қўшимча бино қўшиш, ҳудудда  давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаси йўклигини айтиб мурожаат қилишди.

Қолаверса маҳалла ҳудудида жойлашган   қизилмия илдизини қайта ишлаш  корхонасини атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётганлигини иноабтга олиб, корхонани туман марказидан чекка жойга кўчириш таклифини билдиришди. 

 «Шағалакўл» маҳалла фуқаролар йиғини раиси  Қоблан Асаматдинов   туманда энг асосий масалалардан бир табий газ босимининг пастлиги муаммо эканлигини, давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаси йўклигини ушбу масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатишини сўраб мурожаат қилди.

Бундан ташқари Хўжайли тумани 10-сонли мактаб директори Ж.Жиенбаев  мактаб ўқувчилари сонининг кўп бўлганлиги сабабли синф хоналарининг  етишмаслиги, 28-сонли мактаб директори М. Танирбергенова эса  «Наврўз» маҳалла ҳудудидаги йўллар ҳолатидан ёғингарчилик пайтлари ўқувчиларнинг мактабга  келишида  муаммо бўлаётганлиги ва ҳозирги пайтда аҳолининг кўпчилик қисми фарзандларини рус синфларига бериши туфайли рус синфларига дарс ўтадиган мутахассисларнинг етишмаслигини ва Олий таълим муассасаларида рус синфига мутахассислар тайёрлашга эътибор қаратиш кераклигини айтиб ўтди.  

«Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Халмуратов маҳалла ҳудуди 2020-йилнинг «Обод маҳалла» дастурига киритилганлиги ва 6 минг 440 метр ички йўллар таъмир талаб аҳволда бўлишига қарамастан,  мутасадди ташкилот жуда кам миқдорда 2 минг 300 метр йўлни дастурга киритишини айтган, ушбу  масалага ҳам  эътибор қаратишини сўраган бўлса, «Жана-жап» овул фуқаролар йиғини раиси Б.Байжанов   овул ҳудудини туман маркази билан боғловчи А-380 йўлидаги кўприк 2018 йилдан яроқсиз аҳволдалиги сабабли ёпиб қўйилганлиги маҳалла аҳолисига туман марказига келиб кетиши учун ноқулай бўлганлигини, шу кўприкни таъмирлашга эътибор қаратишини сўраб мурожаат қилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Бўлимлар