Доллар, евро ва рубль қиймати пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 11 февралдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 9539 сўм 16 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 58 тийинга арзонлашди.

1 евро курси 10 438 сўм 70 тийинга баҳоланиб, 145 сўм 95 тийинга арзонлашди. 

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 0,43 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 148 сўм 77 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Суннатилла Абдуллаев

Манба: "Qalampir.uz"

Бўлимлар