Шавкат Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб Қорақалпоғистонга қайтган докторга Каптива совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хўжайли туманидаги барпо этилаётган замонавий логистика марказида бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Президент марказда “Panaev Farms” фермер хўжалиги раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Қ.Панаев Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановни Қорақалпоғистонга қайтариб, унга барча имкониятларни яратиб бергани ва у бугунги кунда фермада менеджер лавозимида ишлаётганини айтди.

А.Қурбанов яқинда ёш фермерлар учун ўқув-семинарини ўтказишни режалаштиряпти.

Шавкат Мирзиёев Алишер Қурбановга юртимизга қайтиб ишлаётгани учун Каптива автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда яқин орада батафсил маълумот берамиз.

Фурқат Юсупов

 

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда

Бўлимлар