Қўнғиротлик тадбиркор ярим миллиард сўм кредит олиб янги боғча очди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистонга бўлган ташрифида жорий йилни Қорақалпоғистон ҳудудида мактабгача таълим муассасаси йили деб эълон қилиниши муносабати билан Қўнғирот туманидаги “Қўнғирот” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида янги уй боқчаси “WINDKINDERS IN KUNGRAD” нодавлат таълим муассасаси очилди.

Унга Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирлигидан Б.Хожамуратов ҳамда А.Тажибаев, Туман ҳокими Ш.Темирбаев, туман прокурори И.Арзиев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи М.Матрасулиев, туман мактабгача таълим бўлими раиси Т.Абдижамиловалар иштирок этишди.

“WINDKINDERS IN KUNGRAD” нодавлат таълим муассасаси бошлиғи Абдуллаева Дилноза “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қўнгирот филиали томонидан 500 млн сўмлик кредит олиб, 25-ўринли хусусий шерикчилик асосида ташкил этилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар