Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Жўқорғи судига судя тайинланди

21 сентябр куни Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига мувофиқ, "Қорақалпоғистон Республикаси айрим судлари судяларининг ваколатлари тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди.

Сессияда Абилай Агитаевич Адилов Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Жўқорғи судининг судяси этиб тайинланди.

Шунингдек депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси Раёсатининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар