Тўрткўлда битта йўл кесишмасининг ўзига 24 соат ишловчи 8 та камера ўрнатилди. Бу фақат бошланиши...

Тўрткўл туманининг "Тўрткўл" ва "Нукус" кўчалари кесишмасига 24 соат ишловчи, 360 градусга айланувчи 8 та замонавий камералар ўрнатилди.  Бу ҳақда Тўрткўл тумани ИИБ "KRuz.uz" маълум қилди.

Маълумотда айтилишича, ушбу камералар 8-февраль куни ишга туширилган. Видеоёзув Қоракалпоғистон Республикаси ИИВ да ташкил қилинган марказий диспечерлик бошқарув тизими уланган. 


Тўрткўл тумани ИИБ нинг хабарига кўра, ушбу 8 та камеранинг ҳар бири алоҳида-алоҳида вазифа бажарар экан. Уларнинг 6 таси қоидабузарликларни аниқловчи, 1 таси видеокузатув ва яна 1 таси “360 градусли айланма РТЗ-камера”дир.

 

Шунингдек, шу куни Тўрткўл шахрининг энг гавжум кўчаларидан бири бўлган "Беруний" кўчаси, Тўрткўл тумани ИИБ биноси олдига  ҳам замонавий русумдаги 2 дона НВ-русумли видеокузатув камераси ўрнатилган.


Бизга маълум қилишларича, ушбу камералар видеоёзувларни бир ойгача хотирасида сақлар экан. Туман ИИБ бўлими ҳозирги кунда туманнинг бозор қисми ва марказий кўчаларига  ҳам камераларни ўрнатишни режалаштирмоқда. 

Маълумот учун, ҳозирги кунда Тўрткўл тумани бўйича жами 16 та чорраха ва кесишмаларда светофор ускуналари ўрнатилган бўлиб, шулардан 13 та чорраҳа ва кесишмада замонавий турдаги рақамли диотли светофорлар ўрнатилган. 


Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар